Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда амалдорни ўлдирган эркак қатл қилинди
Хитойда маҳаллий амалдорни мих қоқадиган аппарат ёрдамида ўлдирган эркак қатл қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Цзя Цзинлун исмли эркак 2015 йилнинг ноябрь ойида Хэбэй провинциясининг Шицзячжуан шаҳри суди томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. У ўзи яшаб турган ҳудуднинг партия қўмитаси котибини мих қоқадиган аппарат ёрдамида ўлдирланликда айбланган.
Қотиллик 2015 йилнинг 19 февраль куни содир этилган.
“Синьхуа” агентлиги маълумотига кўра, ўлим жазосини ижро этиш сешанба куни тонгда амалга оширилди. Хитой қонунчилигига биноан эркакка ўлим олдидан ўз оиласи билан хайрлашиб олишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025