Спорт | 18:09 / 15.11.2016
20377
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги "World Cup" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилган мезбонлар иродали ғалабага эришди.

Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Марат Бикмаев Корея дарвозабони жуда қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, 30 метрлардан бўш дарвозани ишғол қилди ва Ўзбекистон терма жамосини олдинга олиб чиқди – 0:1.

Иккинчи бўлим мураббийлар жанги бўлди ва унда мезбонлар устози Ули Штилике ғалаба қозонди. Айнан у амалга оширган ўзгаришлар фойда келтирди.

67-дақиқада майдон эгаларининг чап қанотдан уюштиришган ҳужумини Нам Тай Ҳи гол билан якунланди – 1:1.

86-дақиқада Ку Жа Чол Лобанов дарвозасига иккинчи тўпни йўллади ва Самвел Бабаян жамоаси дурангдан ҳам қуруқ қолди.

Бу Самвел Бабаян бошчилик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3-саралаш босқичидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Аввалроқ жамоа ўз майдонида Эрондан 0:1 ҳисобида енгилганди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичининг 1-даврасини Эрон ва Жанубий Кореядан кейин 3-ўринда якунлади.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
Жанубий Корея - Ўзбекистон — 2:1
Голлар: Нам Тай Хе (67), Ку Жа Чол (86) - Бикмаев (25)
Жанубий Корея: Ким Сён Гю, Ким Ки Хи, Парк Жо Хо, Сонг Нён Мин, Нам Тай Хе, Жи Донг Вон, Ку Жа Чол, Ки Сён Ёнг, Ли Жён Хёп, Жанг Хю Су, Ким Чанг Су
Ўзбекистон: Александря Лобанов - Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов - Марат Бикмаев, Одил Аҳмедов, Вадим Афонин, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов - Игорь Сергеев.

Мавзуга оид