Tesla’нинг рақобатчисига оид суратлар намойиш этилди
Хитой ва Американинг Lucid Motors қўшма стартапи ўзининг илк моделига доир янги тизерларини намойиш этди. Унинг Tesla Model S электромобилларига рақобат қилиши тахмин қилинмоқда. Ниқобланган автомобиль сурати электрокарнинг ташқи тузилиши ва габарит ўлчамлари борасида тасаввур уйғотади. Автомобилни Mercedes-Benz S-Class ва BMW 7-Series седанлари ўртасида суратга олишган.
Нарасмий маълумотларга кўра, юқори тоифадаги электрокар Atvus деб номланади. Унга иккита электромотор (олд ва орқа ўқларга биттадан) ўрнатилади. Уларнинг умумий қуввати 900 от кучига тенг бўлади. Аккумуляторлар ҳажми 87 кВт/соатни ташкил этади.
Аввалроқ, Atieva деб номланган Lucid Motors фирмаси автомобилнинг интерьери ва экстерьерига доир суратларни намойиш қилганди. Шундай қилиб, айтиш мумкинки, Atvus электрокарининг томи шаффоф, приборлар панели тўлиқ рақамли бўлади. Бундан ташқари, муқобил бошқарув тизими ҳамда айрим функцияларни овоз ёрдамида бошқариш имконига эга бўлади.
Atvus моделининг тақдимоти 16 ноябрда, Лос-Анжелес автокўргазмасида ташкил этилиши ҳам мумкин.
Lucid Motors стартапининг бош идораси Калифорнияда жойлашган бўлса-да, Хитой фирмалари томонидан молиялаштирилади. Хусусан, сармоядорлардан бири LeEco конгломерати ҳисобланади. Айни компания Faraday Future электрокарларини ҳам ишлаб чиқаради. Яқин орада Lucid Motors йилига 20 минг электромобиль ишлаб чиқарадиган заводини барпо этишни режалаштирмоқда. Кейинчалик бу рақам 130 мингга етказилади.
Мавзуга оид
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
09:55 / 06.11.2024
Кўп қаватли уйлар яқинида электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилади
18:27 / 02.11.2024