Спорт | 10:37 / 17.11.2016
5778
2 дақиқада ўқилади

Руни билан боғлиқ воқеа Моуриньони ғазаблантирди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо шогирди Уэйн Руни билан боғлиқ вазият юзасидан FA (Англия футбол ассоциацияси) ходимлари чиқарган қарордан дарғазаб бўлди.

Шотландия терма жамоасига қарши учрашувдан (3:0) кейин Англия терма жамоаси футболчиларига таътил берилган. Футболчилар ўз оиласи билан учрашишлари учун меҳмонхонани тарк этишган. Руни эса жамоадоши Фил Жагелка ва бир қатор терма жамоа ишчилари билан отелда қолиб, шу ҳудудда бўлаётган тўй маросимига қўшилишган. Номи маълум бўлмаган мураббий, тиббий ходимлар ва ассоциациянинг бир қатор ходимлари шу кеча бир қанча пиво ва қизил вино буюришган ва тонгга қадар кўнгилхушлик қилишган.

Якшанба куни Испания терма жамоасига қарши ўйиндан олдинги машғулотларда Руни ўзини яхши ҳис қилмаган, натижада у ўйин қайдномасига киритилмаган.

Хабар қилинишича, Моуриньони кўпроқ бар ичида бўлган ассоциациялари ходимларининг ҳаракатлари ғазаблантирган. МЮ» мураббийи футболчиларга расмий равишда бундай имконият берилганидан норози бўлган. Шунингдек португалиялик мутахассис Рунининг маст ҳолатдаги расми тарқалишини ҳам қоралаб чиққан.

Руни 19 ноябрь куни АПЛ доирасидаги 12-турдан ўрин олган «Арсенал»га қарши учрашувга қадар майдонга тушиш учун тайёр бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид