Спорт | 08:11 / 30.09.2020
10093
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди

«Тоттенҳэм» бош мраббийи Жозе Моуриньо Англия Лига Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Челси»га (1:1, пенальтилар серияси – 5:4) қарши ўйин пайтида «кўклар» устози Фрэнк Лэмпард билан бўлган оғзаки айтишувга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлимда Тимо Вернер «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқққанда, Лэмпарднинг майдон четида гол нишонлаши Моуриньога ёқмади ва португалиялик мутахассис Фрэнкка «0:3га ютқазаётганингда бу ерда турмасдинг», деди. Жозе бу орқали шогирдининг «Вест Бромвич» билан ўйиннинг биринчи бўлимида, ҳисоб 0:3 бўлиб турган вазиятда захира ўриндиғида ғамгин ҳолатда ўтирганига киноя қилди.

«Фрэнкка бўлган туйғуларим ҳар қандай тортишувлардан кўра муҳимроқдир. Футболчи сифатида у менга ҳамма нарсани берди. Буни ҳеч қачон унутмайман. Дўстим ва профессионал ўйинчимга нисбатан ҳис-туйғуларим ҳеч қачон ўзгармайди.

Ўша вазиятда мен айтмоқчи бўлган ягона нарса – кекса мураббийнинг ёш иқтидорли мутахассисга фикри.  Биз ўйинчиларга мағлубият пайтида кўпроқ керак бўламиз. Улар гол урганида, биз четда бош қаҳрамон бўлишимиз шарт эмас. Сўнгги ўйинда («Вест Бромвич» билан 3:3) улар 0:3 ҳисобида ютқазаётганида Лэмпардга ачиндим. Чунки у захира ўриндиғида жуда хафа ўтирган эди. Футболга келадиган бўлсак, мен унга ўргатадиган нарса йўқ», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Лэмпард эса бўлган воқеани қуйидагича изоҳлади: «Биз голдан бироз хурсанд бўлдик. Жозега эса гапига жавобан футболчиларига қараганда ҳакам билан кўпроқ гаплашишини айтдим. Аммо уни чиндан ҳурмат қиламан ва бу ҳеч қачон ўзгармайди».

Мавзуга оид