Жаҳон | 09:02 / 18.11.2016
6679
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва АҚШ ўртасидаги эркин савдо битими барбод бўлиши мумкин

Фото: © AP

ГФР канцлер Ангела Меркелнинг баёнот беришича, айни вақтда АҚШ ва ЕИ ўртасида эркин савдо битимини тузиш истиқболларини кўрмаяпти. Бу ҳақда, The Local нашри ёзмоқда.

У АҚШ президенти Барак Обама билан Берлинда ўтказган учрашувидан сўнгги матбуот анжумани чоғида шундай фикрни билдирган. 

«Мен ҳар доим Қўшма Штатлар билан эркин савдо шартномасини тузишга фаол ҳаракат қилганман. Биз музокараларда анча илгарилаб кетдик, бироқ, ҳозирча у имзоланмайди», — деган Меркель.

Таъкидланишича, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ушбу шартноманинг қабул қилинишига қарши чиқмоқда. Унинг сўзларига кўра, бундай шартнома АҚШ фуқаролари учун иш ўринлари қисқаришига олиб келади. 

Сентябрь ойида Германия ва Австрияда ҳам ушбу шартномага норозилик митинглари ташкил этилган эди. 


 

Мавзуга оид