Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой фазогирлари ерга муваффақиятли қайтишди
Хитойнинг "Шэньчжоу-11" космик кемаси капсуласи Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор тумани ҳудудига мувафаққиятли қўнди. У икки нафар хитойлик фазогирларни Ерга олиб тушган, деб хабар қилмоқда Хитой марказий телевидиниеси.
Ерга қўниш белгиланган тартибда амалга ошган. Икки фазогирнинг саломатлиги меъёрида экани айтилмоқда. Хитой фазовий парвозлари дастури раҳбари генерал Чжан Юся "Шэньчжоу-11"нинг муваффақияти ҳақида расман эълон қилган.
"Тяньгун-2" орбитал лабораторияси 15 сентябрда фазога учирилган эди. 17 октябрда унга "Шэньчжоу-11" учирилди. Фазогирлар Цзин Хайпэн ва Чэнь Дун фазо модулида 30 кун бўлиб, турли тажрибалар ўтказишган. Улар Ерга қайтгани сабабли, "Тяньгун-2" мустақил равишда фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025