Жамият | 22:17 / 18.11.2016
10482
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда фуқаролик никоҳидан ўтмай, шаръий никоҳ ўқитиш тақиқлаб қўйилди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев "ФҲДЁда рўйхатдан ўтмай диний никоҳ удумларини ўтказишни тақиқлаш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президентнинг ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.
Таъкидланишича, қонун балоғатга етмаганларнинг турмуш, саломатлик, таълим, ривожланиш ва улар томондан минимал никоҳ ёшига етиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Қонунга мувофиқ, балоғатга етмаганларга шаръий никоҳ ўқитишда Оила кодексининг никоҳ ёши бўйича талаблари бузилаётган бўлса, унда иштирок этган шахслар, жумладан имомлар ва ота-оналар жиноий жавобгарликка тортилади.
Қонун расман чоп этилгандан 30 кун ўтиб кучга киради.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024