Спорт | 11:51 / 20.11.2016
15564
1 дақиқада ўқилади

АПЛ ўйини вақтида чироқ ўчиб қолди. Зулмат тарихи...

Фото: Reuters

Англия чемпионатининг 11-тури доирасида «Сандерленд» ва «Ҳалл» жамоалари ўртасидаги ўйин кечган «Стэдиум оф Лайт» стадионида ёриткичлар ўчиб қолди.

Трибуналардаги мухлислар телефонларини чиқаришган ва имкон қадар атрофни ёритишга уринишган - кўриниш гўзал эди, аммо бундай ҳолатда ўйнаш қийинлигича қолганди.

Чироқ 10 дақиқа бўлмади.

Ёриткичларни тўла ишлатишнинг имкони бўлмаган, лекин ўйин ҳаками Ли Мейсон шу ҳолатда ҳам ўйинни давом эттиришга қарор қилган. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бу стадиондаги анъана бўлиб – қоронғуликда ишлайдиган кончиларга ҳурмат рамзидир. Бу жамоа жойлашган ҳудудда аҳолиси асосан кончилар бўлиб, жамоа стадиони яқинида кончилар чироғи ёдгорлиги ҳам бор.

Таққослаш учун, стадионда чироқ бор вақтдалигида шундай кўриниш бўлади.

 

Мавзуга оид