Жамият | 18:04 / 20.11.2016
6512
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг 10 ёшли шаҳзодаси йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқди

Фото: © РИА Новости

Япония императори Акихитонинг 10 ёшли набираси шаҳзода Хисахито йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари ёд олинадиган кунда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Yahoo! Japan нашри хабар беришича, у онаси малика Кико билан кетаётганида фалокатга йўлиққан.

Автоҳалокат Канагава префектурасининг Сагамихара шаҳрида рўй берган.

Япония император оиласи хонадони вакилларини олиб кетаётган  автомобил олдинда кетаётган машинага бориб урилган, бироқ бунда айнан ким айбдор экани ҳозирча маълум эмас.

Император саройи бошқармасининг билдиришича, император оиласи вакиллари жабрланмаган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, малика Кико император Акихитонинг кичик ўғли шаҳзода Акисинонинг турмуш ўртоғи бўлади.

Мавзуга оид