Ўзбекистон | 13:07 / 27.07.2024
13118
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

CAMC юк автомобили ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu ҳамда Howo юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўл қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Mercedes-Benz Sprinter’га бориб урилган. ЙТҲ натижасида CAMC'да ёнғин юзага келган.

Бугун, 2024 йил 27 июл куни соат 05:00 ларда Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 247-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.К. CAMC русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu ҳамда Howo русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Mercedes-Benz Sprinter русумли автомобилига бориб урилган. 

ЙТҲ натижасида CAMC русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида CAMC русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид