Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда кучли шамол голга сабабчи бўлишига бир бахя қолди
Дания чемпионатининг 17-тури доирасида «Сённерйюск» ва «Мидтьюлланн» жамоалари ўртасида кечган баҳсда кучли шамол голга сабабчи бўлиши мумкин эди.
74-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Йохан Далин тўпни ўз ҳудудида туриб тепди, аммо тўп кучли шамол қаршилигига учраб, орқага йўналди. Рақиб ҳужумчилари бу вазиятдан фойдаланиб, тўпга эгалик қилиши мумкин эди, аммо Далин олдинга чиқиб, уни тўхтатди ва тўпни ушлаб олди. Лекин у бу вазиятда рақиб футболчисига қарши қоида бузгани учун жарима зарбаси белгиланди. Бу хавфли вазият ҳам меҳмонлар томонидан бартараф этилган.
Лекин мезбонлар барибир мақсадларига эришди, ўйиннинг 85-дақиқасида урилган гол ҳисоб 1:0 бўлишини таъминлади.
Мавзуга оид
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
19:42 / 27.04.2025