Спорт | 20:25 / 22.11.2016
6895
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович: «ПСЖ» «МЮ»дан кучли эди»

«Манчестер Юнайтед»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович собиқ ва ҳозирги жамоаларини таққослади.

«Мен ўтган жамоа «ПСЖ»дан кучли эмас, аммо Моуриньо қўнғироқ қилганида, ўйлаб ҳам ўтирмагандим.

«МЮ» ёзги трансферлар вақтида бир қанча яхши трансферларни амалга оширди. Мавсумни ҳам яхши бошлагандик, аммо кейин жамоанинг ўйини пасайди. Ҳафтасига 3та ўйинни ютқазган пайтимиз бўлди. Бунақаси менинг 15 йиллик фаолиятимда рўй бермаганди», дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтирган Goal.

Мавзуга оид