Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва унинг оиласи ҳимояси Нью-Йорк бюджетига қанчага тушмоқда?
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ва унинг оиласи ҳимояси Нью-Йорк бюджетига кунига 1 миллион доллардан тушмоқда. Бу ҳақида CNN нашри шахсий манбасига таяниб, хабар берди.
Манбага кўра, Трампнинг турмуш ўртоғи ва уларнинг 10 ёшли ўғли Баррон ўқув йили якунига қадар Манхэттендаги Trump Tower'да яшашади. Трамп мунтазам равишда ўз уйидан хабар олиб туришни режалаштирмоқда.
Шунингдек Нью-Йоркда истиқомат қилувчи Трампнинг катта ёшли фарзандлари ва невараларининг полиция томонидан муҳофаза қилиниши ҳам штат бюджетига киради.
Манбага кўра, Трампни айнан Нью-Йоркда ҳимоя қилиш қимматга тушмоқда, зеро у мамлакатдаги энг катта шаҳарнинг аҳоли энг кўп яшовчи ҳудудидир.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
11:10 / 16.04.2025