Жаҳон | 20:32 / 23.11.2016
37130
5 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 23 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 23 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Фото: РИА «Новости»

Россия ҳукумати мамлакат президенти Владимир Путинга Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишувни имзолашни таклиф қилди.

>>> Батафсил.

Руфат Рисқиев комада экани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев кома ҳолатида эмас. Унинг оила аъзоларидан бирининг «Кун.uz» таҳририятига маълум қилишича, у оғир аҳволда эмас.

>>> Батафсил.

АҚШнинг 35-президенти қандай ўлдирилган эди?

AP

Бундан 53 йил муқаддам, 1963 йил 22 ноябрь, соат 12:30да Далласнинг Элм-стрит кўчасида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедига суиқасд қилинган эди.

>>> Батафсил.

ШҲТ бош котиби Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлиш истагига жавоб қайтарди

Фото: © AFP

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркибини тезлик билан кенгайтириш мақсадига эга эмас, дея баёнот берган тузилма бош котиби Рашид Алимов.

>>> Батафсил.

Трамп Россия билан муносабатларни яхшилаш тарафдори, бироқ...

Фото: AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тарафдори, бироқ бу йўналишда тубдан бурилиш ясамоқчи эмас.

>>> Батафсил.

Қозоғистон пойтахти президент шарафига қайта номланиши мумкин

Фото: AFP

Мажилис депутати (Қозоғистон парламенти қуйи палатаси) Куаниш Султанов республика пойтахти Остонани ва мамлакатдаги бошқа муҳим объектларни президент Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлашни таклиф қилди.

>>> Батафсил.

АҚШда кунига 1700 нафар янги миллионер пайдо бўлмоқда

Фото: © Fotolia

Маошларнинг секин ўсиши ҳамда ёш америкаликларнинг ишга жойлашиш истиқболларининг камайишига қарамай, АҚШ дунёнинг бошқа давлатларига нисбатан кўпроқ миллионерлар шаҳри ҳисобланади.

>>> Батафсил.

Украинанинг бош люстратори лавозимига 23 ёшли қиз тайинланди

Фото: Facebook/Анна Калинчук

Украина адлия вазирлиги люстрация масалалари бўйича департамент директори лавозимига 23 ёшли Анна Калинчукни тайинлади.

>>> Батафсил.

Мўсул ИШИД қўлидан тез орада озод этилиши кутилмоқда

Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Ироқдаги Мўсул шаҳри ИШИД жангарилари қўлидан яқин ҳафталар ичида бутунлай озод этилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

>>> Батафсил.

Қўллари йўқ хитойликка кредит беришдан бош тортилди

Фото: Ву Цзяньпин

Хитойнинг Хенань вилоятидаги Чжэнчжоу округида яшовчи, қўллари йўқ 25 ёшли йигитга бир неча банк ундан бармоқ излари олиб бўлмаслиги сабабли кредит беришни рад этди.

>>> Батафсил.

Telegram'нинг янги версиясида қандай қулайлик пайдо бўлди?

Telegram формат қилиш имкони эга постларни яратиш учун янги Telegraph веб-сервисини ишга туширди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсуми якунланди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумига расман якун ясалди. Бугун 30 тур доирасида яна 3та учрашув ўтказилди.

>>> Батафсил.

«Боруссия» – «Легия» урашуви ЕЧЛ доирасида бир йўла учта рекорд ўрнатди

 

Дортмунднинг «Боруссия» ва Польшанинг «Легия» жамоалари ўртасидаги учрашув (8:4) Европа чемпионлар лигасининг бир йўла иккита рекорди ўрнатилишига сабаб бўлди.

>>> Батафсил.

Хитой жамоаси Игор Сергеевни қайтариб юборди

Шу йилнинг ёзида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасидан Хитойнинг «Бейжинг Гоан» жамоаси сафига бориб қўшилган Игорь Сергеев бу лигада узоқ вақт қолмади.

>>> Батафсил.

«Темир Майк»нинг рингдаги энг зўр «рақс»лари (Видео)

Бундан 30 йил муқаддам, тўғрироғи 1986 йилнинг 22 ноябрь куни Майк Тайсон тарихда оғир вазн тоифасидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид