Спорт | 04:33 / 24.11.2016
6516
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. А гуруҳи. «ПСЖ» фойдасига ишлаган дуранг

Фото: Daily Mail

Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири А гуруҳида бўлиб ўтиши лозим эди. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган учрашувда «Арсенал» «ПСЖ»ни қабул қилди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг асосий жиҳатларидан бири бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижаларга кўра устунликни қўлга киритишидир. Париждаги учрашув 1:1 ҳисобида якунлангач, 5-турга қадар бир хил очко тўплаган жамоалар ўзлари учун керакли бўлган натижа учун ҳаракат қилишди. Оқибатда барчаси парижликлар учун омадли якунланди. Тўплар-нисбати кўрсаткичи бўйича «Арсенал»га имкониятни бой бераётган Унаи Эмери шогирдлари ўзлари учун энг маъқул минимум дуранг 2:2 ҳисобини таблода акс эттиришга муваффақ бўлишди. Меҳмонда киритилган ортиқа гол жамоанинг ғолиб сифатида гуруҳ босқичини якунлашига хизмат қилиши мумкин. Бунинг учун жамоа сўнгги турда «Лудогорец»ни уйда мағлубиятга учратса кифоя. «Арсенал» эса «Базель»ни меҳмонда мағлубиятга учратган тақдирда ҳам Париждаги натижани кутишга мажбур бўлади.

Европа лигаси йўлланмаси учун курашган икки аутсайдер ҳам дуранг қайд этишди. Фақат нурсиз дуранг «Лудогорец» фойдасига ишламоқда. Сўнгги турдан кейин ҳозиргидек иккала жамоада ҳам очколар тенг келиб қолса болгарияликлар Европа лигасида курашни давом эттиришади.

Чемпионлар лигаси. A гуруҳи. 5-тур

Арсенал – ПСЖ – 2:2
Голлар: 
Кавани, 18 (0:1); Жиру, 45+1 (1:1, пен); Верратти, 60 (2:1, автогол); Лукас Моура, 77 (2:2).
Огоҳлантиришлар: Коклен, 34; Косельни, 53 – Маркиньос, 31; Верратти, 55.

 

Лудогорец – Базель – 0:0
Огоҳлантиришлар: 
Абель, 40; Моци, 83; Сисиньо, 90+1 – Альварес Баланта, 8; Жака, 63; Сухи, 82; Траоре, 86.

Мавзуга оид