Спорт | 00:31 / 25.11.2016
15652
1 дақиқада ўқилади

Россиялик яккакурашчи Александр Емельяненко озодликка чиқди

Фото: © RIA

Россиянинг Воронеж вилоятидаги Борисоглебск ахлоқ-тузатиш колониясида жазо ўтаётган аралаш яккакураш жангчиси, машҳур жангчи Фёдор Емельяненконинг укаси Александр Емельяненко 24 ноябрда озодликка чиқди. Бу ҳақда унинг адвокати Кахабер Долбадзе маълум қилди. Александр жинсий характердаги зўравон ҳаракатлари учун судланганди. 

"Александр соат 15.00 дан кейин озодликка чиққан. Мен у билан гаплашдим, у барчасини осойишталик билан қабул қилган. У ҳозир Тамбовда ва она шаҳри Старий Осколга онаси ёнига кетмоқда", деб айтган адвокат.

Аввалроқ маълум қилингандек, жазо муддатининг ўталмаган қисми 2 йиллик ахлоқ-тузатиш ишлари билан алмаштирилган. Бу давр ичида спортчининг маошидан 10 фоизи давлат ҳисобига ўтказилади.

 

Мавзуга оид