Спорт | 10:51 / 25.11.2016
6994
2 дақиқада ўқилади

Видео: Рэмси Каванининг тегмаган зарбасидан "оғриқ" ҳис қилди

«Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан мунозара вақтида унинг мушт билан берган зарбаси юзига тегмасада, юзини ушлаб жони оғриётгандек шикоят қилди.

Бу ҳолат тасвирланган видеода уругвайлик ҳужумчининг мушти Рэмсининг кўкраги бўйлаб сирғанганини, уэльслик футболчи эса актёрлик маҳоратини ишга солганини кўриш мумкин.

Ўйин ҳаками биринчи бўлим якунидаги бу ҳолатга эътибор қаратмаган ва футболчиларга жазо қўлламаган.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда «Би-Би-Си» телеканалида эксперт сифатида ишлаётган Гари Линекер уэльслик футболчининг ҳаракатларини танқид қилган.

«Сенмисан бу? Жиддийми, Аарон?», — дея ёзган у ўз твиттерида.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги «Арсенал» ва ПСЖ учрашуви 2:2 ҳисобида якунланганди. Ўйиндаги биринчи голни Кавани урган. Икки жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этиб бўлган.

Мавзуга оид