Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фирибгар аёллар жиноий гуруҳига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Мелита Амирова, Мавлуда Равшанова ва Жумагул Ҳошимовалар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бирлашиб, жиноий гуруҳга асос солишди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Улар Бухоро шаҳридаги “Карвон” бозорида мато савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Умида Жаҳонованинг ишончини қозонишади ва унга тегишли бўлган 13 млн 557 минг сўмлик турли мато ва газламаларнинг пулини кейинроқ беришга ваъдалашиб олишади.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолганини тушуниб етган У.Жаҳонова қонун ҳимоячиларига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Суд томонидан ҳукм ўқилиб, Мелита Амирова, Мавлуда Равшанова ва Жумагул Ҳошимоваларнинг ҳар бирига 6 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Жабрланувчи Умида Жаҳоновага етказилган моддий зарар судланувчилардан ундириладиган бўлди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025