Европарламент фракцияси раҳбари: ЕИда Туркия учун жой йўқ
Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўла олмайди. Бу ҳақида Европарламентнинг христиан демократлар фракцияси раҳбари Манфред Вебер "Neue Osnabrücker Zeitung" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"ЕИда Туркия учун жой йўқ", - деди немис сиёсатчиси. У Анқара билан иқтисодиёт, маданият ва талабалар алмашинувига доир ҳамкорлик битимларини алоҳида имзолаш мақсадга мувофиқлигини қўшимча қилди.
Европарламент пайшанба куни Страсбургда бўлиб ўтган ялпи мажлисда Туркиянинг блокка аъзолигига доир музокараларни тўхтатишга чорловчи резолюцияни тасдиқлади. Бу Анқарада катта муҳокамага сабаб бўлди. Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, ҳужжат мамлакат учун ҳеч қандай юридик кучга эга эмас.
Мавзуга оид
21:48 / 28.09.2024
ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
21:59 / 26.09.2024
Европа Иттифоқи бўриларни кўпроқ отишга рухсат берди
19:08 / 17.09.2024