Фан-техника | 10:30 / 26.11.2016
15933
3 дақиқада ўқилади

 UZMOBILE – Тошкентдаги энг яхши алоқа сифати! 

UZMOBILE алоқа оператори мобил алоқа операторлари тармоқларининг асосий техник тавсифлари ва кўрсатаётган хизматлар сифатини, “DMTel” компанияси томонидан ўтказилган мустақил солиштирма баҳолаш натижларига биноан, овоз ва маълумот узатиш хизматларининг асосий кўрсаткичлари бўйича энг яхши натижалардан бирини кўрсатди. 



Ўлчовлар Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган бўлиб, 2016 йилнинг 20 – 28 октябрь кунлари олиб борилди. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида «DMTel» компаниясининг “Замонавий алоқа тармоқларида кўрсатилаётган хизматлар сифати назорати: услуб, асбоб ва профессионал хизматлар” мавзусида семинар бўлиб ўтиб, унда мустақил изланишлар натижалари эълон қилинди. 
Ўлчовлар натижасига биноан, Тошкент шаҳрида GSM стандарти тармоқли операторлари ичида UZMOBILE мобил алоқа оператори энг яхши натижаларни қайд этди:

Овоз хизматлари сифати кўрсатгичлари:
• Овоз хизматининг уланиши;
• Овозли алоқа ўрнатиш вақти; 
• Овоз хизматида нутқнинг узатиш сифати. 

Маълумот узатиш сифати кўрсатгичлари(2G / 3G/ 4G LTE):
• Маълумот юклаш сессияларининг мувафаққиятлилиги;
• Маълумотларни юклаш ўртача кўрсатгичи; 
• WEB-саҳифаларни юклаш сессияларининг мувафаққиятлилиги ва уларни юклаш вақти; 

Шундай қилиб, 4 та мобил алоқа оперторлари орасида ўтказилган мустақил ўлчов ва тестлар натижасига биноан Мобил алоқа миллий оператори  UZMOBILE Тошкент шаҳрида ўз абонентларига овоз хизматлари ва маълумот узатиш хизматларини тақдим этувчи энг яхши оператор унвонига сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз,  UZMOBILE GSM тармоғи тижоратли ишга туширилиши 2015 йилнинг апрел ойида HUAWEI техник ҳамкори ёрдамида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли “Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб мобил алоқа миллий оператори UZMOBILE GSM тармоғини жаҳон ишлаб чиқарувчиларнинг энг янги ускуналарини ўрнатиш орқали жадал ривожлантириш назарда тутилган.

UZMOBILE – ишончли алоқа мобил оператори! 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид