Спорт | 13:59 / 27.11.2016
6948
2 дақиқада ўқилади

Антонио Конте: «Челси» ҳозир «Арсенал» ва «Ливерпуль»га ютқазган жамоа эмас»

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте премьер-лиганинг 13-турида «Тоттенҳэм» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Олдимизда жуда катта имтиҳон турганди. Рақиб ажойиб спорт формасида бўлган, ўйинни ташкил қилиш бўйича ажойиб футбол кўрсатадиган жамоа эди. Улар ўйинни бизга қараганда яхшироқ бошлашди. Тўпни йўқотган заҳоти жуда зич ва фаол босим уюштиришди.

«Тоттенҳэм» жуда ажойиб гол киритишга муваффақ бўлди, аммо менга кўпроқ бу голга қандай реакция билдирганимиз маъқул бўлди. Бизга осон бўлгани йўқ, бироқ Педро фантастик зарбаси билан ўйинни бизнинг ихтиёримизга қайтарди. Гол кучимизга ишонч бағишлади.

Иккинчи бўлимда биз биринчи бўлимда ярата олмаган вазиятларимиздан фойдаландик. Дербида жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Бу ҳар доим ўзига хос ҳиссиётларни тақдим этади. Шунга қарамай, эртадан бизнинг барча фикр-у хаёлимиз бўлажак учрашувга қаратилади. Унда чемпионатининг яна бир етакчисига қарши ўйнаймиз.

Ҳозир биз мавсум бошида «Арсенал» ва «Ливерпуль»га ютқазган жамоа эмасмиз. Биз ўзгардик ва мен футболчилардан ва бутун бошли жамоадан кўнглим тўляпти. Ўз устимизда жуда кўп ишламоқдамиз ва бу майдонда қанчалик фойда келтираётганидан завқланяпмиз. Бу каби учрашувларда 90 дақиқа мобайнида устунлик қилиб бўлмайди. Аммо, ғалаба қозонганингдан ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган ҳиссиётларни бошдан кечирасан», — дея Контедан иқтибос келтиради «Челси» расмий сайти.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти