Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда электростанциядаги ҳалокат бўйича 9 киши ҳибсга олинди
Хитой полицияси душанба куни қурилаётган электростанциядаги ҳалокат иши юзасидан тўққиз кишини ҳибсга олди. Улар 74 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳодиса туфайли жиноий жавобгарликка тортилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Синхуа” агентлиги полицияга таянган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, нохуш воқеа Хитой шимолидаги Цзянси провинциясининг Фэнчэн шаҳар округида 25 ноябрь куни юз берган. Электростанциянинг қурилаётган совутиш минораси қулаб тушиши оқибатида 74 киши ҳалок бўлиб, яна икки киши жароҳатланган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида Yineng Tower Engineering Co. Ltd. компанияси бошқарув кенгаши раҳбари ва объектнинг бош муҳандиси бор.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025