Жамият | 12:41 / 28.11.2016
13683
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонлик олимлар саратонга қарши дори ўйлаб топишди
Қозоғистонлик олимлар саратонга қарши дори воситаси сифатида қўллаш мумкин бўлган инновацион препаратни ўйлаб топишди. Қозоғистон радиология ва онкология институтида ушбу дори воситаси синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақида islamtoday нашрида хабар берилди.
Дори воситаси синовнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди ва сичқонларда ўз самарасини кўрсатди. Энди уни кўнгиллиларда синаш йўлга қўйилади. Агар синов натижалари ижобий бўлса, саратонга йўлиққан беморларда, ниҳоят, бу даҳшатли касалликдан фориғ бўлишга умид пайдо бўлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Россияда ҳам инновацион дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 15.10.2024
Ўлим хавфини 40 фоизга камайтиради: олимлар бачадон бўйни саратонини даволашнинг янги усулини таклиф қилди
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
23:18 / 05.10.2024
Дунёда ёшлар ўртасида саратонга чалиниш ҳолатлари ортаётгани айтилди
14:00 / 04.10.2024