Жамият | 14:29 / 29.11.2016
8342
1 дақиқада ўқилади

Машҳур Gangnam Style клипи режиссёрига қамоқ жазоси хавф солмоқда

Фото: ZN.ua

Жанубий Кореяда мамлакат президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупцион можаро туфайли машҳур Gangnam Style қўшиғининг клипини суратга олган клипмейкер Ча Ун Тайка ҳибсга олинди. Бу ҳақда ZN хабар бермоқда. 

46 ёшли Ча Ун Тайка Жанубий кореялик машҳур қўшиқчи PSY’нинг хит қўшиғи Gangnam Style клипини суратга олгани билан маълум. Клипмейкер ўзига қулай лойиҳаларни олиш учун президент билан танишлигидан фойдаланганликда ва унинг дугонаси Чхве Сун Силь билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. 

Машҳур клип режиссёрининг тақдири қандай кечиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президентининг дугонаси Чхве Сун Силь ўзининг мавқеидан фойдаланиб, Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари, мисол учун, Samsung’дан молиявий кўмак олиб турган.
 

Мавзуга оид