Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: YouTube Россиядан кетиши мумкин
Агар хорижий профессионал контентли аудиовизуал сервислар эгаларининг улушини чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинса, YouTube видеохостинги Россия ҳудудидан кетиши мумкин. Бу ҳақида "Коммерсант" газетаси хабар берди.
"Аудиовизуал сервис ташкилотчиси" тушунчасига фойдаланувчилар ўзлари ишлаган контентларни жойлаштирувчи YouTube ҳам киради. Манбага кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши YouTube'нинг Россиядан кетишига олиб келади.
Видеохостинг ҳам профессионал, ҳам фойдаланувчи контентга эга, бироқ ҳозирда бирини иккинчисидан ажратувчи усул йўқ. Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши қўшимча инфратузилма яратиш туфайли харажатларнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, "Вымпелком" ва МТС алоқа операторлари ҳам хорижий онлайн-кинотеатрлар фаолиятининг чекланиши тўғрисида қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқишмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025