Жамият | 10:40 / 30.11.2016
4768
3 дақиқада ўқилади

Reuters: Улюкаев ҳибсга олинишидан аввал "Роснефть"да давлат улушининг қисқартирилиши зарурлигини айтган

Фото: © РИА Новости

Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев ҳукуматдаги ҳамкасблари билан мулоқотларда давлат "Роснефть" компаниясини назорат қилишдан воз кечиши кераклигини исботлаб келган, деб хабар бермоқда иккита манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Улюкаевнинг фикрлари билан таниш бўлган манбанинг айтишича, Улюкаев 15 ноябрда коррупцияда айблов бўйича ҳибсга олинишидан аввал "Роснефть"да давлат улушининг 50 фоиздан камроққача қисқартирили фикрини билдирган.

Шу билан бирга бир неча амалдорлар собиқ вазирнинг ҳибсга олиниши коррупцияга қарши курашни намойиш қилишдан бошқа бирорта ҳам истак билан боғланмаганини айтишмоқда. 

Бироқ, мутахассисларнинг айтишича, компанияда давлат улушини қисқартириш режаси Россия президенти Владимир Путин яқин атрофига кирувчи, компания раҳбари Игорь Сечиннинг мавқеини заифлаштирган бўларди.

Шунингдек, Кремль, "Роснефть" ва Улюкаевнинг ишини олиб бораётган терговчи журналистларнинг бу саволларига жавоб беришмаган.

Улюкаев "Роснефть"дан 2 млн доллар пора сўраганликда айбланиб ҳибсга олинганди ва кейинчалик лавозимидан бўшатилганди. Ҳозирда собиқ амалдор уй қамоғида сақланмоқда ва ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда. У 20 йилдан кўпроқ вақт ичида панжара ортига тушган амалдаги биринчи вазир бўлди. 

Ҳозирда давлат "Роснефть"да "Роснефтегаз" орқали 69,5 фоиз улушга эга. 2016 йилга режалаштирилган компанияни қисман хусусийлаштириш доирасида "Роснефтегаз" компаниянинг 19,5 фоиз акциясини сотиши керак эди. "Роснефть" бу акцияларни ўзи сотиб олиб, кейин уларни хусусий инвесторларга сотмоқчи.

Улюкаевнинг ғояси эса "Роснефтегаз" томонидан яна бир акциялар пакети сотилишидан иборат эди. Шундан кейин "Роснефтегаз"нинг "Роснефть"даги улуши 50 фоиздан камроққа қисқарарди, қолган улуш эса хусусий инвесторларга тегишли бўларди. Давлат эса қарорларни блокловчи акциялар пакетига эга бўлиб қоларди.

Мавзуга оид