Ўзбекистон | 17:53 / 01.12.2016
18282
2 дақиқада ўқилади

Андижонда йирик биогаз қурилмаси ишга туширилди

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш борасида сезиларли салоҳиятга эга. Бироқ, амалда бундан умуман фойдаланмаяпти. Дастлабки баҳоларга кўра, Ўзбекистоннинг биогаз салоҳияти 8,9 млрд куб метрга тенгдир. Бу турдаги ёқилғининг иссиқлик чиқариш хусусияти 6,5 млрд куб метр табиий газга тенгдир. Бу эса, Ўзбекистондаги энергия манбаларига бўлган талабнинг 10 фоиздан ортиғини ташкил этади. 

23 ноябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманида намунавий лойиҳа бўйича биогаз қурилмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Uzdaily. Uz сайти. 

Лойиҳа очилишида БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер, Булоқбоши тумани ҳокими Дониёрбек Мақсудов, вилоят ҳокимлиги, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, фермерлар, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этган. 

Янги биогаз қурилмаси ҳажми 400м3 бўлиб, вилоятдаги энг йириги ҳисобланади. муқобил энергия манбаси ярим гектар иссиқхонани помидор ва бодрингларни етиштириш ҳамда ҳосилни кўзланган муддатда олиш имконини беради. Бундан ташқари, энергия манбасидан ташқари, қўллашга тайёр бўлган биоўғит олиш мумкин бўлади. 

Мавзуга оид