Жамият | 12:13 / 01.12.2016
8672
2 дақиқада ўқилади

Бешинчи беморнинг ўлимидан сўнг сунъий юрак клиник синовлари тўхтатилди

Фото: EPA

Францияда протез ишлаб чиқарувчи компания томонидан ўтказилаётган сунъий юрак клиник синовлари тўхтатиб қўйилди. Бунга сунъий қурилма ўрнатилган бешинчи беморнинг ўлими сабаб бўлди. Бу ҳақида AFP агентлиги ANSM'га асосланиб, хабар берди

"ANSM Carmat'дан (протез ишлаб чиқувчи) бешинчи беморнинг ўлими ҳақида хабар олди. Клиник синовни тўхтатишга қарор қилинди", - дея таъкидлади манба. 

Carmat'да беморнинг ўлими ва имплантант ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги аниқланмаганлигини маълум қилишган. Марҳумга Carmat клиник синовларининг асосий фазаси давомида яратилган сунъий юрак ўрнатилган. Бу амалиёт август ойида ўтказилган, унинг натижаларидан келиб чиқиб, ҳукуматдан оммавий тижорат ишлаб чиқаришга рухсат олиниши керак бўлган. 

Carmat янги авлод сунъий юракларининг клиник синовларини 2013 йилдан бери олиб бормоқда. Ўша йили илк 4 беморга трансплантация қилишга рухсат олинган. Беморлар ҳаётининг амалиётдан кейинги максимал давомийлиги 9 ойни ташкил қилган. 

Француз профессори Ален Карпантье томонидан яратилган қурилма сунъий юракларнинг бошқа моделларидан ташқи томондан созлаш зарурати йўқлиги билан ажралиб туради. Airbus авиацион-космик концерни ва бир қатор бошқа юқори технологик француз компанияси мутахассисларининг қўллаб-қувватлаши остида ишлаб чиқилган янги юрак деярли худди биологик юрак каби ишлайди. 

Мавзуга оид