Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик фазогир кемадаги ғалати товушлар ҳақида гапириб берди
Жаҳон ОАВлари хитойлик биринчи фазогир Ян Ливэйнинг, фазо кемасида 2003 йил амалга оширган парвози вақтида ноодатий товушларни эшитгани ҳақидаги сўзларини муҳокама қилиш билан банд. Ян “Шэньчжоу-5” кемасида парвозни амалга оширган бўлиб, у Ер атрофидаги орбитага “Чанчжэн” (“Буюк сафар”) ракета-ташувчи ёрдамида 2003 йилнинг 15 октябрь куни олиб чиқилган.
“Фазода мен дуч келган ноодатий ҳолат вақти-вақти билан пайдо бўлган товуш билан боғлиқ”, - деди Ян. Унинг таъкидлашича, товуш ҳеч қандай сабабларсиз пайдо бўлган. “У ташқарида ҳам, кеманинг ичида ҳам пайдо бўлмади. Кимдир кема корпусига ураётгандек тасаввур уйғонди. Бу товушлар ёғоч болға билан темир челакка ургани каби эди”, - айтиб ўтган фазогир.
Яннинг қўшимча қилишича, товуш айнан қаердан чиққани сирлигича қолди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025