Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди
«Ўзагроэкспорт» АЖ Қозоғистон Республикасидаги шериклари билан ҳамкорликда Остонада «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкатини очди.
Савдо уйи «Continental Logistics» компанияси томонидан қурилган Қозоғистон Республикасидаги энг йирик транспорт-логистика маркази биносида жойлашган.
«Ўзагроэкспорт» АЖ янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини хорижлик шерикларга тўғридан-тўғри экспорт алоқалари орқали етказиб беради.
Савдо уйи янги ускуналар билан жиҳозланган “А” туридаги омборхона мажмуаларини таклиф этади. У ерда турли хилдаги юклар логистикасини таъминлаш имконини берувчи юқори ричтраклар, стеллажли конструкциялар, автоматик доклар ўрнатилган.

Муассисларнинг хабар беришича, «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкати кўтара ва чакана савдо фаолияти бўйича ўз хизматларини таклиф қилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва реализация қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор компания ва савдо тармоқларига шартнома ва келишувларга эришишда ёрдам кўрсатилади.
Маълумот учун, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ташқи савдо компанияси саналади. У “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кириб, тизимига савдо-логистик марказлар, савдо-харид қилиш базалари ва янги мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш ҳамда саралашга мўлжалланган музлатиш жойлари киради.





Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
15:03 / 01.05.2025