Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади
Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент тасдиқлаши учун бош вазирликка номзодини кўрсатади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев маълум қилган.
"Парламентдаги кўпчилик ўринга эга бўлиш бу партияга бош вазирлик учун ўз номзодини кўрсатиш имконини беради", - деган у.
4 декабрь куни ўтказиладиган навбатдан ташқари сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси айни вақтда Ўзбекистоннинг муваққат президенти сифатида фаолият кўрсатаётган бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган.
Мавзуга оид
10:21 / 17.01.2025
Бош вазир бошчилигида молия институтлари билан ишлаш бўйича фавқулодда штаб ташкил қилинади
16:33 / 18.12.2024
Қирғизистонда янги бош вазир тайинланди
17:17 / 13.12.2024
Францияда янги бош вазир тайинланди
20:08 / 19.10.2024