Спорт | 19:13 / 02.12.2016
4449
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1” ғолиби мусобақадаги фаолиятини якунлади

Фото: Globallookpress.com

Германиялик автопойгачи Нико Росберг 2016 йил чемпионатидаги ғалабасидан сўнг “Формула-1”даги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчи Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

«Пойгада ўтказган 25 йиллик фаолиятим давомида “Формула-1”да ғалаба қозониш энг катта орзуим эди. Мен Япония Гран-присида ғалаба қозонганимда, соврин қўлимда эканини тушундим. Mercedes ижрочи директори Тотто Вольф мени тушунди ва қароримни қабул қилди», - дея ёзди Росберг.

Жорий мавсумдаги ғалаба 31 ёшли спортчи учун умумий ҳисобда қўлга киритилган биринчи совриндир. Эслатиб ўтамиз, Росберг мавсум якунига кўра биринчи ўринни 27 ноябрь куни Абу-Даби Гран-присидаги ғалаба билан нақд қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид