Спорт | 21:28 / 04.12.2016
8406
1 дақиқада ўқилади

"Истиқлол" санъат саройида ёзги Паралимпия ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 3 декабрь куни анъанага айланган паралимпия спортчиларига бағишланган "Орзу бир-Дунё бир" номли катта галаконцертини Истиқлол санъат саройида ўтказди.

Ушбу концерт дастурига асосан Бразилиянинг Рио-Де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия Ўйинларида муносиб иштирок этиб улкан ғалабаларни қўлга киритилган паралимпия спортчиларига "йилнинг энг яхши эркак спортчиси", "йилнинг энг яхши аёл спортчиси", "йилнинг энг яхши мураббийи" ва "йилнинг энг ёш спортчиси" йил номинациялари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари ушбу номинация ғолибларига ассоциация томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. Галаконцертда элимизнинг ёрқин юлдузлари ва санъаткорлари ўзларининг санъатлари билан барчани хушнуд этдилар.

Мавзуга оид