Жамият | 14:09 / 05.12.2016
4834
2 дақиқада ўқилади

25 млн долларлик Breakthrough Prize мукофотига муносиб олимлар номи эълон қилинди

Фото: naked-science.ru

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида тиббиёт, фундаментал физика ва математика соҳасидаги яна бир халқаро мукофот совриндорлари эълон қилинди. International Breakthrough Prize Калифорниядаги Кремний водийсида бўлиб ўтди, деб хабар қилган ташкилий қўмита хабарида. 

Соврин жамғармаси 25 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2016 йилда фундаментал физика бўйича 3 млн долларлик махсус мукофот гравитация тўлқинларини кашф қилган LIGO коллаборациясининг уч нафар асосчиси ва мингдан ортиқ олимлари ўртасида тақсимланади. 

Тиббиёт соҳасидаги мукофот ДНК соҳасида илмий изланишлар олиб борган олимлар, саратонга қарши дори ишлаб чиқаришдаги тадқиқотлар, аутофагия кашфиёти ва Ретта синдромини ўрганган олимлар орасида тақсимланадиган бўлди. Америкалик Жин Бургейн комбинаторика ва сонлар назарияси соҳасидаги изланишлари учун математика бўйича мукофотга муносиб топилган. 

Breakthrough Prize мукофоти дунёдаги энг йирик илмий соврин ҳисобланади. Уни россиялик тадбиркор Юрий Мильнер рафиқаси Юлия билан биргаликда асос солган. Шунингдек, Facebook раҳбари Марк Цукерберг, Google асосчиси Сергей Брин ва хитойлик тадбиркор, Alibaba Group асосчиси Жек Малар ҳам ҳомийлик қилишади.

Мавзуга оид