Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп қурол-аслаҳа сотувчи давлатлар номлари маълум қилинди
Россия, Европа ва Осиё қурол ишлаб чиқарувчилари қурол-аслаҳа сотиш ҳажмини оширмоқдалар. Бу орада АҚШ ҳарбий концернларининг савдо ҳажмлари қисқармоқда, деб айтилди дунё муаммоларини тадқиқ қилувчи Стокгольм институти (SIPRI) ҳисоботида.
Ҳисоботга кўра, дунёда қурол-аслаҳа сотиш бўйича ҳали ҳам етакчи ўринни АҚШ компаниялари эгалламоқда: 2015 йилда бу компаниялар 209,7 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотишган, бу эса 2014 йилдагидан 3 фоиз камроқ бўлган. АҚШ компаниялари улушига дунёда сотилган бутун қурол-аслаҳанинг 56,6 фоизи тўғри келган.
Қурол-аслаҳа сотиш бўйича 2-ўринни Буюк Британия эгалламоқда: британ компанияларининг ҳисобига 10,6 фоиз савдолар тўғри келмоқда. 3-ўринни Россия 8,1 фоиз билан эгалламоқда, бу эса 2014 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ. 2013 йилда Россия компаниялари савдо ҳажмларини 20 фоизга, 2014 йилда эса 48 фоизга оширишган.
4-ўринда 5,8 фоиз билан Франция, кейин эса қолган Европа давлатлари бормоқда.
Ривожланаётган давлатлар орасида Туркиянинг қурол-аслаҳа савдо ҳажми ошаётганлигини қайд қилиш керак. 2015 йилда қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи турк компаниялари савдо ҳажми 2014 йилга нисбатан 10,2 фоизга ошган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025