Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Дарғазаб буқа антиқа рақибини ҳам аяб ўтирмади
Испанияда буқалар иштирокидаги анъанавий байрам Энсьерро вақтида антиқа ҳодиса юз берди. Тадбирнинг моҳияти шундан иборатки, буқалар махсус жойдан оломон томон чиқариб юборилади. Оломон эса ортидан қуваётган буқалардан қочади.
Тадбирда иштирок этаётган буқалардан бири ҳеч кимга ета олмагач, ҳовурини босиш учун йўл четида турган автомобилга ҳужум қилган. Бу вақтда автомобиль ичида бир неча киши, жумладан болалар бўлган.
Интернетда жойлаштирилган видеода дарғазаб буқадан аввал катталар ва болалар қочаётганини, бироқ қандайдир лаҳзада буқа одамлар кетидан "қувлайвериб" чарчаб, автомобилга ҳужум қилиб қолганини кўриш мумкин. Буқа машинанинг олд ўнг ғилдирагини яроқсиз ҳолга келтиргач, унинг олди қисмига "ўз эътиборини қаратган ва уни ҳам аяб ўтирмаган".
Тўсиқлар ортида турган одамлар буқанинг эътиборини чалғитиш учун унга қарата алвон мато ҳам отишган, бироқ буқа "пинагини ҳам бузмай ўз ишини давом эттираверган". Охир-оқибат буқа бундан "зерикиб", яна одамларни қувлай кетган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025