Спорт | 23:18 / 06.12.2016
7925
1 дақиқада ўқилади

Танзаниялик футболчи ўйин пайтида юрак хуружидан вафот этди

Танзаниялик 19 ёшли футболчи Исмоил Мришо ўйин пайтида вафот этди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Маҳаллий «Мбао» клуби футболчиси Мришо «Мвадуи»га қарши меҳмондаги учрашувнинг иккинчи бўлимида юрак хуружидан сўнг майдонга қулаган. .

Уни шифохонага етказиш учун келган тез тиббий ёрдам машинасида юрак фаолиятини қайта тиклаш учун қилинадиган юрак массажи учун етарли ускуналар бўлмаган. Натижада шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишни иложи топа олишмаган.

Мавзуга оид