Жаҳон | 09:02 / 07.12.2016
13078
3 дақиқада ўқилади

7 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

6 декабрь туни ва 7 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Туркия Республикаси Президенти  Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини юборди.

>>> Батафсил 

Арманистон президенти Серж Саргсян Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади. >>> Батафсил 

Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президентига айлангани муносабати билан табриклади. >>> Батафсил 

Мустақил Ўзбекистон асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди,  Ўзбекистон Қаҳрамони, мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида халқаро танлов ташкил қилинади. >>> Батафсил 

2 декабрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. >>> Батафсил 

6 декабрда Ливан пойтахти Байрутда аёллар номусга тегиш ҳақидаги қонунга норозилик билдиришди. Бу қонунга кўра зўравон агар қурбонига уйланса, жазодан қутулиб қолиши мумкин.  >>> Батафсил 

Индонезияда кучли зилзила содир бўлди, қурбонлар бор. >>> Батафсил 

Қозоғистон пойтахти Остонада бир аёл бош прокуратура биноси ёнида ўзига ўт қўйди. >>> Батафсил 

Жаҳонда йирик кинокаталог бўлган IMDb ўз сайтида энг машҳур актёрларнинг йиллик рўйхатини эълон қилди. >>> Батафсил 

Audi компанияси NIPS (Neural Information Processing Systems) анжуманида янги авлоддаги парковка автопилотини яратиш бўйича Audi Q2 Deep Learning Concept платформасини намойиш қилди. >>> Батафсил 

Чемпионлар лигаси

Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувлари кутилмаган натижаларга ва шиддатга бой бўлди.

А гуруҳи 
В гуруҳи
С гуруҳи 
D гуруҳи 

 

Мавзуга оид