Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда 11 йил аввал шиша идиш ичида жўнатилган мактуб топилди
Норвегия қирғоқларида ичида тўққиз йил аввал ёзилган мактуб бўлган шиша идиш топилди. Тахминан минг километр масофани босиб ўтган нома йўлга чиқарилганидан 11 йил ўтиб ўқилган. Исландия давлат телерадиоэшиттириш хизматининг хабар беришича, бутилкани топиб олган норвегиялик аёл ижтимоий тармоқларда хат муаллифини излаб топган.
"Менинг исмим Дагню Лилья Арнарсдоттир. Мен тўққиз ёшдаман ва 1995 йилда туғилганман. Исландиянинг Акюрейрисида яшайман. Расм чизишга қизиқаман. Бу хатни юбориш вазифаси бизга мактабда берилган. Агарда уни топсангиз – телефон орқали ота-онамга мурожаат қилинг", - деб ёзилган номада.
Жорий йилда 21 ёшга тўлган Дагню эса юборилган хат аллақачон ёдидан чиқиб кетганини ва ҳаттоки ўз расмлари, имзосини ҳам танимаганини айтиб ўтди.
"Хатим тўққиз йилдан кейин топилгани ажойиб ҳолатдир. Бироқ уни кўриб қолган аёлнинг Facebook орқали мен билан боғлангани – ҳақиқий мўъжиза", - деб ёзди Дагню ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.
Маълумот учун, шиша идишлар ичида хат жўнатиш – Исландия аҳолиси орасида оммалашган машғулотдир.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:07 / 27.04.2025