Италия президенти бош вазир истеъфосини қабул қилди
Италия президенти Сержо Маттарелла мамлакат бош вазири Маттео Ренци истеъфосини қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маттарелла ҳокимиятнинг ўтиши жараёнида Ренцига вақтинчалик бош вазир лавозимини бажариб туришни таклиф қилди.
8 декабрда ҳукуматнинг бўлғуси таркиби бўйича маслаҳатлашувлар бошланади. Бундан кейин президент жорий вазирлар маҳкамасининг аъзоси ёки Демократик партиянинг бошқа бир сиёсатчисига янги ҳукуматни шакллантириб кўришни илтимос қилади.
Сайловлар 2018 йилда бўлиб ўтади, бироқ кўпчилик сиёсатчилар уни аввалроқ ўтказишга чақирмоқдалар.
Ренци 4 декабрдаги конституцион референдумда мамлакат фуқаролари унинг давлат бошқаруви тизимига таклиф қилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватламаганларидан кейин ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди.
Ренци бошчилигидаги ҳукумат парламент юқори палатасининг ролини камайтириш ҳамда вилоятлар ҳокимиятларидан ваколатларнинг бир қисмини олиш ташаббусини билдирганди. Конституцион ислоҳотлар лойиҳасига сайловда иштирок этганларнинг 59,11 фоизи қаршилик билдирди.
Мавзуга оид
23:26 / 24.09.2024
Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини синдирди
11:10 / 21.09.2024
Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этади
10:20 / 19.09.2024
Италияда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи очилди
11:20 / 09.09.2024