Жаҳон | 09:03 / 10.12.2016
16656
2 дақиқада ўқилади

10 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото:kun.uz

9 декабрь туни ва 10 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Украина президенти Петро Порошенко Шавкат Мирзиёевни янги раҳбарлик лавозими билан қутлаб, уни Киевга таклиф қилди.

Франциянинг Олий маъмурий инстанцияси  — Давлат кенгаши — қозоғистонлик собиқ банкир Мухтор Аблазовни Россияга экстрадиция қилиш бўйича қарорни бекор қилди.  >>> Батафсил 

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сайловлардан кейинги илк кунларда ўзининг бир неча компаниясини ёпган. Улар орасида Саудия Арабистон билан боғлиқ бўлган 4та компания ҳам бор.  >>> Батафсил 

Молдова парламенти жума куни Кишинёвда НАТОнинг алоқа бюросини очиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.  >>> Батафсил 

9 декабрь куни Чехия парламентининг қуйи палатаси узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг, 2017 йилнинг май ойидан бошлаб кучга кирадиган, жамоат жойлари ва жамоат транспорти бекатларида тамаки маҳсулотларини чекишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.  >>> Батафсил 

Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кортежи ЙТҲга учради.  >>> Батафсил 

Америкалик афсонавий актёр, Ҳолливуднинг олтин даври юлдузларидан бири Кирк Дуглас 9 декабрь куни ўзининг 100 ёшини нишонлади.  >>> Батафсил 

Данияда яшовчи Давид Люсгор Американинг Apple компаниясига қарши суд ишида  ғолиб бўлди.   >>> Батафсил 

УЕФА бош котиби ўринбосари Жоржио Маркетти 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигасида ўйинлар турли вақтларда ўтказилиши ҳақида маълум қилди.  >>> Батафсил

Мавзуга оид