Дунёдаги энг таниқли теннисчи аёл номи маълум қилинди

Фото: relax.com.ua
Германиялик Ангелика Кербер Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) бўйича 2016 йилдаги энг машҳур аёл теннисчига айланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.

Рейтинг WTA сайтидаги маълум бир спортчининг саҳифасига кириш ва сўров миқдорлари асосида тузилган. Иккинчи ўрин америкалик Серена Уильямсга насиб этган бўлса, учинчи поғонада руминиялик Симона Халеп қайд этилди.
Россиялик Мария Шарапова эса рўйхатнинг атиги 11 ўрнидан жой олди.
Маълумот учун, Кербер 2016 йилда Australian Open ва US Open ғолибасига айланди, шунингдек Риодаги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.
Мавзуга оид

13:10 / 19.04.2025
Судялик лавозимида ишлайдиган аёллар улуши оширилади

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025