Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШдан 80та Boeing самолётини сотиб олади
Эроннинг Iran Air авиакомпанияси Американинг Boeing ишлаб чиқарувчиси билан 80та самолёт харид қилиш ҳақидаги шартномани имзолади. IRNA миллий агентлиги Эрон компанияси раҳбари Фарҳод Парвареш берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Манбада таъкидланишича, Iran Air яқин 10 йил ичида 50та Boeing 737 ва 30та Boeing 777 самолётини қўлга киритади.
Шартнома 11 декабрь, якшанба куни Теҳронда имзоланди. Унда икки компания раҳбариятидан ташқари, Эрон йўллар ва шаҳар ривожи вазири Аббос Ахундий иштирок этган.
Бундан аввал Эроннинг Boeing'дан 25 миллиард долларга 100та авиалайнер сотиб олиши ҳақида маълумот берилганди. Июнь ойида Эрон концерн билан дастлабки келишувга эришганида, компания лайнерларнинг Эронга сотилиши учун АҚШ ҳукуматининг рухсатини олганди.
Мавзуга оид
21:53 / 02.05.2025
Трамп президент самолётини алмаштиришга қарор қилди
19:24 / 16.04.2025
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
21:41 / 21.03.2025