Фан-техника | 08:21 / 14.12.2016
18758
2 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс: Трамп Хитой билан урушмагани маъқул, чунки...

Фото: cnbc.com

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Хитой билан нарх-наво урушига киришмаслиги керак, чунки бу икки давлат муносабатларини ёмонлаштиради ва Вашингтон учун фойдали бўлмайди, деб айтди CNBC телекомпанияси эфирида дунёнинг энг бадавлат одами, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс.

Унинг айтишича, у яқинда Трамп билан биринчи бор телефон орқали суҳбатлашган. "Умид қиламанки, Трамп Хитой билан "қасдма-қасд" тамойили асосида нарх-наво урушига киришмайди. Бу сценарий аввалдан мағлубиятли ҳисобланади", деб айтган Гейтс.

Гейтс шунингдек Трамп билан суҳбатдан олган таассуротлари билан бўлишди. Суҳбат мавзуси энергетикага инвестициялар бўлган. 

Трамп ўзининг сайловолди кампаниясининг бошидан Хитойни АҚШнинг, айниқса иқтисодиёт соҳасидаги, бош рақибларидан ҳисобланишини айтиб келган. У Хитойга валюта манипулятори ёрлиғини осган, Пекинни АҚШ компьютер тизимларига хакерлик ҳужумларида айблаган ҳамда Хитой ҳукуматига агар у АҚШ билан мавжуд савдо келишувларини Вашингтон учун мақбул шартларда қайта тузмаса, жиддий чоралар ва қатъий нарх-наволар киритиш билан таҳдид ҳам қилган. Трамп Жанубий Хитой денгизида Хитойни босиб туриш учун АҚШнинг ҳарбий мавжудлигини кучайтириш тарафдори ҳисобланади.

 

Мавзуга оид