Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Орипов, республикадаги барча вазирлик, идора, давлат бошқаруви органлари, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилган.
Sharh.uz хабарида маълум қилинишича, вилоят ҳокими лавозимига Бобаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.
У 2016 йилнинг 4 февралида Тошкент вилоятида Аҳмаджон Усмонов ўрнига янги ҳоким сифатида тайинланган, шу йил августида ишдан олинган Содиқ Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исломжан Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланганди.
Хабарларга кўра, И.Эргашхўжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Мавзуга оид
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
13:38 / 08.11.2024