Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UNICEF: Нигериядаги 80 минг боланинг ҳаёти очлик туфайли хавф остида
Келгуси йили Нигериянинг шимоли-шарқида ярим миллион бола очликка юз тутади, инсонпарварлик ёрдами етказилмаса, улардан 80 минг нафари ҳалок бўлади. Бу ҳақида UNICEF ҳисоботига асосланиб, Daily Sabah нашри хабар берди.
Халқаро ташкилотнинг ижрочи директори Энтони Лейк ҳозирги инқироз ҳалокатга айланиши мумкин эканлигини таъкидлади.
Унинг баёнот беришича, 400 минг оч-наҳор бола 2,6 миллион қочқинлар бошидан кечираётган қийинчиликларнинг бир қисми, холос.
"Агар уларга зарур ёрдам кўрсатилмаса, бу болаларнинг ҳар бешинчиси ҳаётдан кўз юмади", -дейилади ҳисоботда.
Бугунги кунда Борнога инсонпарварлик ёрдами етказиб беришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. UNICEF бу ҳудудларда тутқун бўлган болаларнинг ҳаётидан хавотирда.
Мавзуга оид
17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025