Фан-техника | 00:10 / 19.12.2016
4921
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi 23 декабрга "сюрприз" тайёрлаб қўйди

Xiaomi компанияси Mi Notebook Air ноутбукининг янги версияси тақдимоти ўтказилишини эълон қилди. Ваҳоланки, ноутбукнинг биринчи моделлари бор-йўғи ярим йил аввал намойиш қилинганди, деб хабар бермоқда Gizmochina.

Xiaomi 12,5 ва 13 дюймли Mi Notebook Air ноутбукларини чиқаришини июнь охирида маълум қилганди. Компания декабрда ноутбукнинг янги моделини намойиш қилади. Ноутбукка киритилган янгилик ички ўрнатилган 4G модемдир.

Ноутбукда мобиль 4G-интернет қўллаб-қувватланиши фойдасига ноутбук тасвирида пастки ўнг бурчакда тасвирланган сигнал даражаси иконкаси ҳам айтмоқда. Компьютер дизайни, кўринишича, аввалгидек қолади. Шунингдек, компания қурилманинг ички қисмини ҳам ўзгартириши мумкин. Тақдимот 23 декабрга белгиланган.

 

Мавзуга оид