Спорт | 08:56 / 20.12.2016
8950
2 дақиқада ўқилади

Аргентиналик ҳужумчи дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин

Фото: Google image

«Бока Хуниорс» футбол клуби ҳужумчиси Карлос Тевес Хитой чемпионатида иштирок этувчи клублардан бирига ўтишга яқин турибди. Шу тариқа у дунёдаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Tribuna.uz.

Нашр маълумотларига кўра, 32 ёшли аргентиналикнинг янги жамоадаги иш ҳақи ҳафтасига 733 минг еврони ташкил қилиши мумкин. Тевес бу кўрсаткич бўйича йилнинг энг яхши ўйинчиси Криштиану Роналдуни («Реал») ортда қолдиради. У айни дамда ҳафтасига 435 минг евро ишлаб топади. Football Leaks маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги энг кўп пул топувчи футболчи деб аргентиналик Эсекьель Лавесси саналади. У Хитойнинг «Хэбей Чайна Форчун» клубида бир ҳафтада 578 минг еврони «қуртдек санаб олади».

Аввалроқ, Тевеснинг хизматларига Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Бока Хуниорс» директорларидан бири эса ўйинчи ҳақиқатдан ҳам ушбу жамоага ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.
 

Мавзуга оид