Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lada автомобиллари Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказиб берилади
Россия автомобиль саноатидаги янги Lada Vesta ва Lada Xray моделлари Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин. Машиналар Ўзбекистон, Тожикистон ва минтақанинг бир қатор бошқа давлатларига Қозоғистондаги «Азия-Авто» корхонаси орқали етказиб берилиши кўзда тутилган.
«Колеса.ру» порталининг хабар беришича, автомобиллар Уст-Каменогорскда жойлашган «Азия-Авто» заводида йиғилмоқда.
Қозоғистон корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, Lada автомобилларини 2017 йилда 10 минг нусхада чиқариш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, Тожикистонга «АвтоВАЗ»дан ташқари Ravon бренди ҳам етказиб берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига 26 декабрь куни ташриф буюради. Ушбу ташриф чоғида бу масала юзасидан ҳам аниқлик киритилиши эҳтимолга яқин.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025